Жаҳон

Россия муҳожирлар учун янги қоидаларни таклиф қилмоқда

Дума мигрантлар учун назорат тизимини кенгайтирувчи қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда.

Россия муҳожирлар учун янги қоидаларни таклиф қилмоқда

 

Россия ҳукумати мамлакатдаги мигрантлар фарзандларига оид маълумотлар алмашинуви ва назорат механизмини кучайтиришга қаратилган янги қонун лойиҳасини Давлат Думасига тақдим этди.

 

Ҳужжатга кўра, Россия Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) ҳамда ҳудудий таълим бошқармалари ўртасида мигрант болалар ҳақидаги маълумотлар узатиш тизими жорий қилинади. Қонун лойиҳаси “Россия Федерациясидаги хорижий фуқароларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисида”ги федерал қонунга тегишли ўзгартишларни ўз ичига олади.

 

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилмоқда:

  • Мигрантларнинг фарзандлари рус тилини билиш даражаси бўйича топширган тест натижалари, ўқишга қабул қилиниши ёки ўқишдан чиқарилиши ҳақида маълумотлар Ички ишлар вазирлигига юборилади.
  • ИИВ эса ўз навбатида уларнинг яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши ёки рўйхатдан чиқарилиши ҳақида маълумотларни таълим идораларига етказади.
  • Шунингдек, чет эллик фуқароларнинг фарзандларини боғчага қабул қилишда улардан болада атрофдагилар учун хавф туғдирувчи юқумли касаллик йўқлиги ҳақида тиббий ҳужжат талаб қилинади.

 

Мутасаддилар ушбу механизм болаларнинг ижтимоий муҳитга интеграциясини назорат қилиш ва соғлиқни сақлаш талабларига қатъий риоя этиш мақсадида ишлаб чиқилганини таъкидлашмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.