Жаҳон

Японияда чақмоққа қарши махсус дрон яратилди

Чақмоқ ҳар йили 700 миллиондан 1,4 миллиард долларгача зарар етказади.

Японияда чақмоққа қарши махсус дрон яратилди

 

Япониянинг NTT компанияси чақмоқни ўзига тортиб, энергияни хавфсиз тарзда ерга етказиб берадиган дрон ишлаб чиқди. Улар бу технологияни табиий чақмоқдан келадиган зарарларнинг олдини олиш учун яратишди.

 

2024 йил декабрь ва 2025 йил январь ойларида ўтказилган синовларда, махсус ҳимоя қафасига эга дрон момақалдироқ вақтида 300 метр баландликка кўтарилиб, чақмоқ уришини қасддан ўзига тортди. Тажриба давомида дрон ва ер орасидаги кучланиш 2000 вольтдан ошгани тасдиқланди. Чақмоқ зарбаси кучли овоз ва ёруғлик тарқатди, қафаснинг бир қисми эриб кетди, лекин дрон барибир учишни давом эттирди.

 

Бунинг сири – дрон атрофидаги махсус қафасда. У чақмоқдан келадиган катта электр оқимини ички қисмлардан четлаб ўтказади ва зарар етказилишининг олдини олади. Қафас шунингдек магнит майдон ва электромагнит шовқинларни камайтиради. Яхши томони шундаки, бу ҳимоя тизимини мавжуд дронларга ҳам ўрнатиш мумкин.

 

NTT келажакда бундай дронлар жамоалари шаҳарларда бўрон вақтида учиб, чақмоқ зарбасини муҳим инфратузилмадан буриб юборишини хоҳлайди. Чунки Японияда чақмоқ ҳар йили 700 миллиондан 1,4 миллиард долларгача зарар етказади. NTT бу технология билан шаҳарларни ва инфратузилмани чақмоқдан тўлиқ ҳимоя қилишга умид қилмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Японияда чақмоққа қарши махсус дрон яратилди | Zamon.uz