Жаҳон

АҚШ Украина киберхавфсизлик лойиҳаларини молиялаштиришни қисқартирди

USAID маблағлари қисқаргач, Украина киберҳимояси заифлашмоқда.

АҚШ Украина киберхавфсизлик лойиҳаларини молиялаштиришни қисқартирди

 

АҚШ Украинага киберхавфсизлик соҳасида кўрсатиб келаётган ёрдамни сезиларли даражада қисқартирди. Маълумотларга кўра, киберхавфсизлик соҳасида фаолият юритаётган ўнлаб украиналик ва америкалик мутахассислар билан тузилган шартномалар бекор қилинган ёки тўхтатиб қўйилган.

 

Бу ўзгаришлар, асосан, Украина киберҳужумлардан ҳимоя қилиш лойиҳаларини молиялаштириб келган АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) фаолиятига ажратилган маблағларнинг қисқартирилиши билан боғлиқ.

 

Манбаларга кўра, шунингдек, Украина инфратузилмасини ҳимоя қилиш учун мўлжалланган компьютер ускуналари ва дастурий таъминотларнинг режалаштирилган етказиб берилиши ҳам амалга оширилмаган.

 

Вашингтон маблағлари Киев учун киберхавфсизлик соҳасидаги асосий молиявий манба ҳисобланган. Охирги беш йил давомида USAID бу йўналишга 200 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратган.

 

Эслатиб ўтамиз, февраль ойида Доналд Трамп маъмурияти USAID шартномаларининг 90 фоизини бекор қилиш ниятида эканлигини эълон қилган эди. Натижада, Қўшма Штатларнинг глобал миқёсдаги ёрдам кўламини 60 миллиард долларга қисқартириш режалаштирилган. Март ойида эса Давлат котиби Марко Рубио USAID дастурларининг 83 фоизи ёпилишини расман маълум қилган.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

АҚШ Украина киберхавфсизлик лойиҳаларини молиялаштиришни қисқартирди | Zamon.uz