Жаҳон

Россия Украина билан ҳеч қандай шартсиз музокараларга тайёр

Трамп Виткофф-Путин учрашувини ижобий баҳолади.

Россия Украина билан ҳеч қандай шартсиз музокараларга тайёр

 

Россия президенти Владимир Путин АҚШ президентининг махсус вакили Стивен Виткофф билан учрашувда Россия томони Украина билан ҳеч қандай дастлабки шартларсиз музокараларни бошлашга тайёр эканлигини тасдиқлади.

 

Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга берган изоҳида шундай деди:

 

“Владимир Путин Трампнинг вакили Виткофф билан кечаги учрашувда Россия томони ҳеч қандай шартсиз Украина билан музокара жараёнини қайта тиклашга тайёрлигини яна бир бор тасдиқлади”.

 

Маълумот учун, бу Путин ва Виткофф ўртасидаги йил бошидан буён бўлиб ўтган тўртинчи учрашувдир. Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковга кўра, суҳбат уч соат давом этган ва “конструктив, жуда фойдали” тарзда ўтган.

 

АҚШ президенти Доналд Трамп эса Виткоффнинг Путин билан учрашувини «яхши» деб баҳолаган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.