Россияда ҳужжатсиз мигрантлар учун муддат тугамоқда
1 майдан бошлаб ҳужжатсиз мигрантлар Россиядан чиқарилади.

Россия Миграция агентлиги мамлакат ҳудудида патент ёки бошқа расмий рухсатномасиз яшаётган фуқароларни огоҳлантирди. Маълум қилинишича, ҳужжатлари тартибга солинмаган мигрантлар учун белгиланган ҳуқуқий мақомни тиклаш муддати 2025 йил 30 апрелда якунланади.
Агентликнинг эслатишича, 2025 йил 1 майдан бошлаб ҳужжатсиз яшаётган мигрантлар Россия ҳудудидан чиқариб юборилади. Миграция хизматлари фуқароларга ўз ҳуқуқий мақомларини имкон қадар тезроқ тартибга солишни тавсия қилмоқда.








