Жаҳон

Россиянинг махфий сунъий йўлдоши назоратдан чиқди

“Kosmos-2553” сунъий йўлдоши ишдан чиққанлиги аниқланди.

Россиянинг махфий сунъий йўлдоши назоратдан чиқди

 

Россиянинг ядровий қуролланиш дастурига алоқадор махфий “Kosmos-2553” сунъий йўлдоши назоратдан чиқиб кетди.

 

Қайд этилишича, сунъий йўлдош катта эҳтимол билан ишдан чиққан. “Kosmos-2553” Россиянинг ядровий компонентга эга янги турдаги коинот қуролини яратиш лойиҳаси билан боғлиқ бўлган.

 

Маълумотларга кўра, Россия ушбу сунъий йўлдошни 2022 йил февраль ойида, Украина уруши бошланишидан озгина аввал орбитага чиқарган эди.

 

АҚШ расмийлари “Kosmos-2553”ни Россиянинг коинотда АҚШ сунъий йўлдошларини йўқ қила оладиган ядровий қурол жойлаштириш режаларининг бир қисми деб ҳисобламоқда. Кремль эса бу айбловларни қатъиян рад этмоқда.

 

Сунъий йўлдошнинг ноодатий ҳаракатлари 2024 йил ноябрь ойида LeoLabs компаниясининг радар тизими томонидан қайд этилган. 2024 йил декабрь ойида ўтказилган қўшимча кузатувлар “Kosmos-2553”нинг назоратдан чиққанини юқори даражадаги ишонч билан тасдиқлаш имконини берди.

 

"Бу кузатувлар сунъий йўлдош фаолиятининг бутунлай тўхтаганини кўрсатмоқда," — дея таъкидлаган Вашингтондаги Стратежик ва Халқаро Тадқиқотлар Маркази LeoLabs маълумотларини шарҳлар экан.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.