Жаҳон

Дунё бўйича ҳарбий харажатлар тарихий рекорд ўрнатди

Европа ва Яқин Шарқ ҳарбий бюджетда етакчилик қилмоқда.

Дунё бўйича ҳарбий харажатлар тарихий рекорд ўрнатди

 

2024 йилда дунё бўйича ҳарбий харажатлар 2,7 триллион долларга етиб, ўтган йилга нисбатан 9,4 фоизга ошди. Бу совуқ уруш даври тугаганидан буён кузатилган энг кескин ўсиш ҳисобланади, дея маълум қилмоқда Стокголм Тинчлик муаммоларини ўрганиш институти (SIPRI) ўз ҳисоботида.

 

Мутахассисларнинг қайд этишича, глобал миқёсда мудофаа харажатлари кетма-кет ўн йилдан буён ортиб бормоқда. Энг катта ўсиш айниқса Европа ва Яқин Шарқ минтақаларида кузатилди, бу эса Украина уруши ва Ғазо секторидаги можаролар билан бевосита боғлиқ.

 

Хусусан, Германиянинг ҳарбий харажатлари ўтган йили сезиларли даражада ошиб, 88,5 миллиард долларга етди. Бу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 28 фоизга кўпроқдир. Натижада, Германия ҳарбий бюджети ҳажми бўйича дунёда АҚШ, Хитой ва Россиядан кейин тўртинчи ўринни эгаллади.

 

Украина ҳам рекорд даражада мудофаа харажатларини амалга ошириб, ялпи ички маҳсулотининг 34 фоизини мудофаа эҳтиёжларига йўналтирди. Россия эса ҳарбий харажатларини 149 миллиард долларга етказди, бу ўтган йилга нисбатан 38 фоизга кўпроқ бўлиб, мамлакат ЙИМининг 7,1 фоизига тенгдир.

 

Аналитиклар бундай тезкор ўсиш халқаро хавфсизликка ва геосиёсий вазиятга жиддий таъсир кўрсатишини таъкидламоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Дунё бўйича ҳарбий харажатлар тарихий рекорд ўрнатди | Zamon.uz