Жаҳон

Ҳиндистон Покистон фуқароларининг визаларини бекор қилди

Жамму ва Кашмирдаги терактлар ортидан Покистон фуқаролари Ҳиндистондан чиқиб кетмоқда.

Ҳиндистон Покистон фуқароларининг визаларини бекор қилди

 

Жамму ва Кашмирдаги терактлар ортидан Ҳиндистон томонидан визалари бекор қилинган ва мамлакатни тарк этиши талаб қилинган Покистон фуқароларининг деярли барчаси Ҳиндистонни тарк этди.

 

Бу ҳақда Ҳиндистон ички ишлар вазирлиги хабар берди.

 

Маълум бўлишича, 24 апрелдан буён Ҳиндистоннинг Панжоб штатидаги Аттари чегара пункти орқали 537 нафар Покистон фуқароси мамлакатни тарк этган. Ҳиндистоннинг иммиграция идоралари 27 апрелдан сўнг белгиланган муддат тугаганидан кейин, Покистон фуқароларининг мамлакатдан чиқиб кетишига доир ҳукумат қарорининг ижросини кузатишда давом этмоқда.

 

Шунингдек, 24 апрель куни Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги Покистон фуқароларига визалар беришни зудлик билан тўхтатиб туриш ва 27 апрелдан олдин берилган визаларни бекор қилиш қарорини қабул қилган эди. Ялпи, Покистон фуқароларига берилган тиббий визалар фақат 29 апрелгача амал қилади, бошқа визалар эса бекор қилинди. Бироқ, узоқ муддатли визага эга бўлган Покистон фуқароларининг Ҳиндистонда қолиши давом этади.

 

Бу воқеалар икки мамлакат ўртасидаги дипломатик муносабатлар ва хавфсизлик вазиятини янада кучайтирган ҳолда, янги сиёсий кескинликларни юзага келтириши мумкин.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Ҳиндистон Покистон фуқароларининг визаларини бекор қилди | Zamon.uz