Жаҳон

Шимолий Корея ва Россия ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик кучаймоқда

КХДР Россиядаги ҳарбий операцияларда иштирокини тасдиқлади.

Шимолий Корея ва Россия ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик кучаймоқда

 

Шимолий Корея (КХДР) ўз ҳарбийлари Россиянинг Украина билан уруши давомида жанговар ҳаракатларда иштирок этаётганини расман тасдиқлади.

 

Бу ҳақда Ёнҳап агентлиги КХДРнинг расмий ахборот манбаси — Корея Марказий телеграф агентлигига таяниб хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, Шимолий Корея аскарлари КХДР етакчиси Ким Чен Ин буйруғи асосида ва икки давлат ўртасида тузилган ҳар томонлама стратегик ҳамкорлик шартномасига биноан Россияга юборилган. Расмий маълумотда таъкидланишича, уларнинг вазифаси “Украинанинг Россия ҳудудига тажовузкор бостириб киришининг олдини олиш” ва “Курск вилоятини озод этиш бўйича ҳарбий операцияни муваффақиятли якунлаш”дан иборат бўлган.

 

Шунингдек, 26 апрель куни Россия Бош штаби раҳбари Валерий Герасимов президент Владимир Путинга берган ҳисоботида, Шимолий Корея ҳарбийлари Курск вилоятини озод қилиш операциясида сезиларли ёрдам кўрсатганини таъкидлади. Герасимовнинг бу баёноти КХДР қуролли кучларининг Россияга юборилгани ҳақидаги биринчи расмий тасдиқ бўлди.

 

Мутахассисларнинг фикрича, бу каби ҳамкорлик халқаро муносабатларда янги геосиёсий кескинликларни юзага келтириши мумкин.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Шимолий Корея ва Россия ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик кучаймоқда | Zamon.uz