Жаҳон

Туркия Покистонга ҳарбий самолёт жўнатди

Самолёт икки давлат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлаш доирасида юборилган.

Туркия Покистонга ҳарбий самолёт жўнатди

Туркиядан учган С-130 ҳарбий-транспорт самолёти Покистонга етиб келгани ҳақида ОАВлар хабар бермоқда. Самолёт Туркия ва Покистон ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик ва стратегик алоқаларни мустаҳкамлаш доирасида юборилган.

 

С-130 самолёти, асосан, ҳарбий юк ташиш, фавқулодда ёрдам кўрсатиш ва қўшма машғулотларда иштирок этиш учун мўлжалланган. Покистон ва Туркия ўртасида сўнгги йилларда мудофаа саноати, ҳарбий машғулотлар ва қурол-аслаҳа ишлаб чиқариш соҳаларида ҳамкорлик тобора кучайиб бормоқда.

 

Манбаларга кўра, бу ташаббус икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш, шунингдек, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда. Расмийлар ушбу ҳамкорлик келажакда қўшма ҳарбий дастурлар ва янги лойиҳалар билан давом этишини билдирган.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Туркия Покистонга ҳарбий самолёт жўнатди | Zamon.uz