Жаҳон

АҚШда фалаж бемор миясига чип ўрнатилди

Нутқ қобилиятидан маҳрум инсон энди фикр билан матн ёзмоқда.

АҚШда фалаж бемор миясига чип ўрнатилди

 

Илон Маск асос солган Neuralink компанияси илк бор латерал амиотрофик склероз (ЛАС) билан оғриган, нутқ қобилиятини йўқотган беморга мия имплантацияси муваффақиятли тарзда ўрнатилганини эълон қилди. Бу ҳақда Маск ўзининг «Х» (собиқ Twitter) саҳифасида маълум қилди.

 

Чиқишида у, Аризоналик 30 ёшли Бредфорд Смит ҳозирда ҳаракатлана олмайдиган ва гапира олмайдиган ҳолатда эканини айтиб, энди у Неуралинк чипи орқали ўз фикрларини компьютер орқали матнга айлантира олишини таъкидлади.

 

Маск: “Бредфорд Смит дунёда Neuralink чипига эга бўлган учинчи инсон. У деярли тўлиқ фалажланган, аммо бу технология ёрдамида у матн териб, уни нутққа айлантира олади. Бу инсоният учун катта қадам,” — деди.

 

Neuralink бу технологияни келажакда ҳаракат ва нутқ қобилиятини йўқотган минглаб инсонлар ҳаётини яхшилаш учун кенг қўллашни режалаштирмоқда. Мутахассислар бу технологияни мияни компьютер билан бевосита боғловчи “фикр орқали бошқариладиган интерфейс” деб аташмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШда фалаж бемор миясига чип ўрнатилди | Zamon.uz