Франция-Ҳиндистон мудофаа алоқалари мустаҳкамланмоқда
Франция Ҳиндистонга 2030 йилгача 26 та Rafale қирувчисини етказиб беради.

Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги Франция билан 26 дона Rafale қирувчи самолётларини сотиб олиш бўйича янги ҳарбий шартнома имзолаганини эълон қилди. Бу самолётлар Ҳиндистон ҳарбий-денгиз кучлари эҳтиёжлари учун мўлжалланган бўлиб, 22 таси бир ўриндиқли, 4 таси эса икки ўриндиқли бўлади.
Етказиб бериш жараёни 2030 йилгача якунланади. Шартнома доирасида экипажлар Ҳиндистон ва Францияда тренингдан ўтади. Бу битим икки давлат ўртасидаги мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаши кутилмоқда.
Маълумот ўрнида, Ҳиндистон 2016 йилда Франциядан 36 та Rafale самолётини харид қилган эди. Янги битим ушбу стратегик ҳамкорликнинг давомидир.







