Россияда ҳуқуқий мақомни расмийлаштириш муддати узайтирилди
Аввалроқ бу муддат 30 апрелга қадар белгиланган эди.

Россия Федерацияси ҳудудида миграция қоидаларини бузган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ўз ҳуқуқий мақомини тартибга солиш ёки мамлакатни тарк этиш учун 2025 йил 10 сентябргача вақт берилди. Бу ҳақда Россия Миграция агентлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
Аввалроқ бу муддат 2025 йил 30 апрелгача белгиланган эди. Эндиликда Россия президенти томонидан имзоланган фармонга кўра, муддати 10 сентябрга қадар узайтирилди.
Хусусан, Россияда вақтинча меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган ўзбекистонликлар учун бу жуда муҳим янгиликдир. Миграция агентлиги барча ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган ўзбекистонликларга ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатишга тайёр эканини билдирди.








