Жаҳон

Трамп Канадани АҚШга қўшишни таклиф қилди

Трамп: “Канада АҚШга қўшилиб, 51-штатга айланиши керак”.

Трамп Канадани АҚШга қўшишни таклиф қилди

 

АҚШ президенти Доналд Трамп Канада парламенти сайловлари куни ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида эълон қилган баёнотида Канаданинг АҚШга қўшилиши кераклигини таъкидлади.

 

Трампнинг сўзларига кўра, АҚШ ва Канада ўртасидаги чегара «сунъий» ва уни бекор қилиш орқали икки мамлакат бирлашиб, янада қудратли бўлиши мумкин. У канадаликларга мурожаат қилиб, агар АҚШга қўшилсалар, улар икки баравар кам солиқ тўлаш, дунёдаги энг кучли ҳарбий қудратга эга бўлиш, компаниялар сонини тўрт баравар ошириш ва нолинчи божхона тарифларидан фойдаланган ҳолда иқтисодий юксалиш имкониятига эга бўлишларини таъкидлади.

 

“Энди сунъий чизилган чегара bo‘lmaydi... Қаранг, бу кенгликлар қандай ажойиб бўлиши мумкин. Чегараларсиз эркин кириш. Фақат ижобий томонлар, ҳеч қандай салбийлик йўқ. Америка энди Канадани ҳар йили юзлаб миллиард доллар билан субсидиялай олмайди. Агар Канада бизнинг штатларимиздан бирига айланмаса, бу ишда ҳеч қандай мантиқ қолмайди,” — деб ёзган Трамп.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.