Жаҳон

Хитойда ресторан ёниб кетди

Фожиа оқибатида 22 киши ҳалок бўлган.

Хитойда ресторан ёниб кетди

 

Хитойнинг Ляонин вилояти, Ляоянг шаҳридаги турар жой ҳудудида жойлашган ресторанда юз берган даҳшатли ёнғин оқибатида камида 22 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Sinxua” давлат ахборот агентлиги хабар берди.

 

Расмий маълумотларга кўра, ёнғин сешанба куни тушдан кейин бошланган, аммо ҳозирча воқеанинг аниқ сабаблари маълум қилинмаган. CCTV телеканалининг билдиришича, биринчи қаватдаги ресторан биноси ёнғинга ўралган ва атрофдаги ўнлаб автомобиллар ҳам ёниб кетган.

 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда ёнғиннинг кучли алангаси ва тутун ичида қолган бинолар акс этган.

 

Хитой раҳбари Си Сзинпин ушбу фожиани “ниҳоятда оғир” деб атаб, маҳаллий расмийларга жабрланувчиларга зудлик билан ёрдам кўрсатишни, ҳодиса сабабларини аниқлашни ҳамда масъулларни жавобгарликка тортишни буюрди.

 

Бу Хитойда сўнгги ойларда юз берган бир неча йирик ёнғинлардан биридир. Шу йил апрель ойида Хебей вилоятидаги қариялар уйида чиққан ёнғин 20 кишининг ҳаётига зомин бўлган эди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Хитойда ресторан ёниб кетди | Zamon.uz