Жаҳон

Зеленский ўт очишни тўхтатишни талаб қилди

Зеленский: “8 майгача кутиш учун ҳеч қандай асос йўқ”.

Зеленский ўт очишни тўхтатишни талаб қилди

 

Украина президенти Владимир Зеленский Россия раҳбари Владимир Путиннинг 8 майдан 10 майгача уруш ҳаракатларини тўхтатиш бўйича билдирган ташаббусига муносабат билдирди. Зеленский бу таклифни танқид қилиб, уни "навбатдаги манипулация уринишларидан бири" деб баҳолади ва зудлик билан, ҳеч қандай шартларсиз, камида 30 кунлик тўлиқ сулҳ эълон қилинишини таклиф қилди.

 

“Биз инсон ҳаётини қадрлаймиз, парадларни эмас. Шу боис 8 майгача кутиш учун ҳеч қандай асос кўрмаяпмиз. Ўт очишни бир неча кун эмас, балки узоқ муддатга, дарҳол тўхтатиш керак. Бу ҳақиқий дипломатик музокаралар учун замин бўла олади”, — деди Зеленский ўз мурожаатида.

 

Украина раҳбарининг бу баёноти Россиянинг Ғалаба куни олдидан қисқа муддатли сулҳ таклифига жавобан айтилди. Зеленский сулҳ ҳар қандай байрам ёки сиёсий контекстдан мустақил бўлиши кераклигини таъкидлади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Зеленский ўт очишни тўхтатишни талаб қилди | Zamon.uz