Жаҳон

Франция Россияни биринчи бор киберҳужумларда очиқ айблади

Франция: Россия разведкаси давлатимизга қарши хакерлик урушини олиб бормоқда.

Франция Россияни биринчи бор киберҳужумларда очиқ айблади

 

Франция ҳукумати илк бор Россияни ўз давлатига қарши йиллар давомида олиб борилган киберҳужумлар ортида туришда расман айблади. Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэл Барро берган баёнотга кўра, Россия ҳарбий разведкаси — ГРУ билан боғлиқ APT28 номли машҳур хакерлар гуруҳи 2021 йилдан бери Франция давлат муассасалари ва хусусий секторига қарши юзлаб киберҳужумларни амалга оширган.

 

“APT28 гуруҳи Франциянинг мудофаа, молия ва иқтисодиёт соҳаларига қарши режалаштирилган ҳужумлар уюштирган. Ҳужумлар кўлами кенг бўлиб, Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига тайёргарлик кўраётган ташкилотлар, шунингдек, президентлик сайлов кампаниялари ҳам нишонга олинган”, — деди Барро.

 

APT28 илгари ҳам бир неча бор эътиборга тушган — хусусан, 2015 йилда улар “Исломий давлат” номидан чиқиб, ТВ5 Монде телеканалининг эфирини бузиб, Францияда ваҳима тарқатишга уринган. Шунингдек, улар 2017 йилда Эммануэл Макроннинг сайлов кампаниясига қарши хакерлик операциясини амалга оширган.

 

АҚШ, Буюк Британия, Германия ва Исроил каби давлатларнинг киберхавфсизлик соҳасидаги етакчи мутахассислари APT28 ҳаракатларини ГРУ буйруқлари асосида олиб борилаётганини тасдиқлаган. Бироқ Россия томони бу айбловларни мутлақо рад этмоқда ва мазкур хакерлар билан алоқаси йўқлигини билдирган.

 

Франция расмийларининг бу чиқиши Европа иттифоқи доирасида Россияга нисбатан киберхавфсизлик сиёсатини кучайтириш чақириқлари фонида юз бермоқда.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Франция Россияни биринчи бор киберҳужумларда очиқ айблади | Zamon.uz