Жаҳон

Грециялик аёл ChatGPT сабаб эри билан ажрашмоқчи

ChatGPT унга эрининг хиёнатини башорат қилган.

Грециялик аёл ChatGPT сабаб эри билан ажрашмоқчи

 

Грецияда 12 йил аввал турмуш қурган, икки фарзандни тарбиялаётган эр-хотин ғайриоддий сабабларга кўра ажрашди: аёл ChatGPT орқали ўтказилган “сохта фолбинлик” асосида эрининг хиёнат қилаётганига ишонди.

 

Хабарларга кўра, аёл бир куни ўзининг кофе чашкасини суратга олиб, сунъий интеллектдан уни “таҳлил қилиб беришни” сўраган. ChatGPT аёлга шундай жавоб қайтарган: унинг эри «Э» ҳарфи билан бошланувчи исмга эга бўлган ёш аёлга нисбатан ҳис-туйғулари бор ва улар ўртасида муносабат бошланиш арафасида.

 

Сунъий интеллектнинг бу «башорати» аёлни ларзага солди. У дарҳол эрини уйдан ҳайдаб чиқарди ва ажрашиш учун ариза берди. Аввалига эри бу воқеани шунчаки ҳазил деб ўйлаган. Аммо орадан кўп ўтмай у ажрашиш ҳақида расмий хабарнома олган.

 

Эрининг айтишича, хотини илгари ҳам мунажжимлар ва кўрувчиларга ишонган, бироқ сўнгги йилларда бундай башоратларга ишонмасликка ўрганган эди. ChatGPTнинг кутилмаган жавоби бу ишончни яна уйғотган кўринади.

 

Воқеа Грецияда ижтимоий мунозараларга сабаб бўлди. Ҳатто анъанавий кофе фолбинлари сунъий интеллект “касбларини тортиб олаётгани”дан хавотирда. Баъзилар уларни ҳимоя қилиш учун петиция ташкил этишни ҳам таклиф қилган.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.