Жаҳон

Малта сармоя эвазига паспорт беришни тўхтатиши мумкин

ЕИ суди Малта фуқаролик дастурини ноқонуний деб топди.

Малта сармоя эвазига паспорт беришни тўхтатиши мумкин

 

Европа Иттифоқи суди Малта томонидан хорижий инвесторлар эвазига фуқаролик бериш – “олтин паспорт” дастурини ЕИ қонунчилигига зид, деб топди. Суд қарорида айтилишича, ҳеч бир аъзо давлат олдиндан белгиланган тўловлар ёки инвестициялар эвазига фуқароликни тақдим эта олмайди, чунки бу Европа фуқаролигини савдо объектига айлантириш дегани.

 

Маълум қилинишича, агар Малта бу дастурдан воз кечмаса, унга нисбатан молиявий жазо чоралари кўрилади. Малта ҳукумати эса ушбу қарорнинг ҳуқуқий оқибатларини ўрганаётганини билдирди.

 

2023 йилда Еврокомиссия бу масалада ЕИ судига мурожаат қилган эди. Комиссия фикрича, “олтин паспорт” бериш орқали Малта Европа фуқаролиги тушунчасини заифлаштирмоқда. Чунки Малта фуқаролигини олган шахс автоматик тарзда бутун Европа ҳудудида яшаш, ишлаш ва ҳатто сайловларда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлади.

 

Малта 2013 йилдан буён бу дастур орқали хорижликларга 600 000 евродан бошлаб инвестиция киритиш эвазига фуқаролик берган. 2020 йилга қадар фуқаролик олганлар мамлакатда яшамаслиги ҳам мумкин эди. Ҳозир эса 3 йил яшаш талаби мавжуд, 750 000 евро сармоя киритсангиз, бу муддат 1 йилга туширилади.

 

Маълумотларга кўра, ушбу дастур орқали паспорт олган айрим шахслар кейинчалик жиноий жавобгарликка тортилган, санкцияга учраган ёки сиёсий жиҳатдан шубҳали шахслар бўлган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Малта сармоя эвазига паспорт беришни тўхтатиши мумкин | Zamon.uz