Путин Трамп туфайли урушни тўхтатадими?
Трамп: “Мен бўлмаганимда, Украина аллақачон босиб олинган бўларди”.

АҚШ президенти Доналд Трампнинг таъкидлашича, Россия ҳарбийлари ҳужумларни давом эттираётганига қарамай, Владимир Путин Украина урушини тугатишни исташи мумкин.
АБС Невсъга берган интервьюсида Трампдан Россия президентига ишониши мумкинлиги ҳақида тўғридан-тўғри сўралганида, у бу саволга жавоб беришдан бош тортди. “Мен сизга аниқ ишонаман деёлмайман. Умуман олганда, кўпчиликка ишонмайман. Лекин Путин менга ҳурмат билан қарайди, деб ўйлайман. Унинг асл орзуси бутун Украинани эгаллаш эди. Агар мен ўтган сайловда ғалаба қозонмаган бўлганимда, у аллақачон бутун Украинани қўлга киритган бўларди. Мен сабабли у урушни тўхтатишга тайёр”, — деди Трамп.
Шунингдек, у “Путиннинг Украина шаҳарларига ракеталар отаётганини кўриб хурсанд бўлмаганини” айтди ва Россия президенти унга “балки бироз алдамчилик билан таъсир ўтказаётган бўлиши мумкинлигини” ҳам тан олди.







