Жаҳон

АҚШ Украинадаги битимдан 350 миллиард доллар фойда олади

Трамп: “Фойдали қазилма битими бизга уруш харажатларини қоплайди”.

АҚШ Украинадаги битимдан 350 миллиард доллар фойда олади

 

АҚШ президенти Доналд Трамп Украина билан имзоланган фойдали қазилма ресурслари бўйича битим орқали Вашингтон Украинани қўллаб-қувватлаш учун сарфлаган маблағлардан ҳам кўпроқ фойда олишини таъкидлади.

 

“Улар (Украина) нодир ер элементларига эга, бу ерда бошқа жойларда топилмайдиган ресурслар бор. Биз Украинага 350 миллиард доллар ёки шунга яқин маблағ йўналтирдик. Энди эса бу сармоядан ҳам кўпроқ даромад келтирадиган битимга эришдик”, — деди Трамп.

 

Шунингдек, у Европа давлатларини кам молиявий ҳисса қўшганликда танқид қилди: “Эвропа атиги 100 миллиард доллар ажратди — у ҳам қарз шаклида”.

 

Ушбу изоҳлар журналист томонидан берилган “АҚШнинг Украинадаги иштироки Владимир Путинни тўхтата олган бўлармиди?” деган саволга Трамп қисқача: «Албатта,» — деб жавоб берди.

 

У, шунингдек, урушни тез фурсатда тўхтатиш ниятида эканини билдириб ўтди: “Ҳар ҳафта ўртача 5 минг нафар ёш аскар ҳалок бўлмоқда — руслар ва украинлар. Бу америкаликлар эмас, аммо барибир инсонлар. Жуда қайғули ҳолат.”

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

АҚШ Украинадаги битимдан 350 миллиард доллар фойда олади | Zamon.uz