Жаҳон

АҚШда USAID фаолияти тўхтатилмоқда

USAID'нинг барча ходимлари 30 сентябргача ишдан бўшатилади.

АҚШда USAID фаолияти тўхтатилмоқда

 

АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлигининг (USAID) барча ходимлари 30 сентябргача ишдан бўшатилади.

Маълумотларга кўра, барча хорижий USAID миссиялари 2025-молия йилида ёпилади (АҚШда молия йили 30 сентябрда якунланади).

Давлат котиби Марко Рубио агентликни қайта ташкил этишни эълон қилган. Ушбу жараён давомида USAID'нинг айрим функциялари 1 июлгача Давлат департаментига ўтказилади, қолган функциялар эса АҚШ маъмуриятининг устувор вазифаларига мос келмагани сабабли тўхтатилади.

Февраль ойида АҚШ президенти Доналд Трамп халқаро ташкилотларни молиялаштириш учун катта маблағ ажратган USAID фаолиятини тўхтатган. Кейинчалик маъмурият агентлик ва Давлат департаментининг хорижий ёрдам кўрсатиш бўйича шартномаларининг 92 фоизини бекор қилиш ниятида эканини билдирган. Бу эса давлат буджетидан тахминан 60 миллиард доллар тежаш имконини беради.

10 март куни Марко Рубио, USAID'нинг вақтинчалик раҳбари сифатида, олти ҳафталик текширувдан сўнг агентлик дастурларининг 83 фоизи расмий бекор қилинганини эълон қилган. Унинг сўзларига кўра, бекор қилинган 5200 та шартноманинг бир қисми Қўшма Штатлар манфаатига эмас, балки айрим ҳолларда унга зарар етказган.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

АҚШда USAID фаолияти тўхтатилмоқда | Zamon.uz