Жаҳон

Жанубий Кореянинг вақтинча президенти истеъфога чиқди

Хан Док Су президентлик учун курашишга ҳозирланмоқда.

Жанубий Кореянинг вақтинча президенти истеъфога чиқди

 

Жанубий Корея Бош вазири ҳамда вақтинча президент вазифасини бажараётган Хан Док Су истеъфога чиқишини эълон қилди. Бу қарор 2025 йил 3 июнга белгиланган навбатдан ташқари президентлик сайловлари арафасида қабул қилинди.

 

Хабарларга кўра, Хан Док Су ушбу сайловларда ўз номзодини қўйишни режалаштираётгани тахмин қилинмоқда.

 

Айни пайтда мамлакатда сиёсий вазият кескинлашган. Олий суд президентликка асосий даъвогар бўлган Ли Чже Менни оқлашдан бош тортди — бу унинг сайловда қатнашиш имкониятини хавф остига қўйиши мумкин.

 

2024 йил декабрида Президент Юн мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилган, бироқ парламент аралашуви сабаб 4 декабрь куни бу қарор бекор қилинган эди. Ўша куни унга нисбатан импичмент эълон қилинди ва 2025 йил апрелида Конституциявий суд бу қарорни тасдиқлади.

 

Шундан сўнг вақтинча президент ваколати Хан Док Суъга ўтказилган эди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Жанубий Кореянинг вақтинча президенти истеъфога чиқди | Zamon.uz