Камала Харрис америкаликларни Трампга қарши бирлашишга чақирди
Харрис: “Трампга қарши бирлашиш ва сукут сақламаслик керак”.

АҚШ собиқ вице-президенти Камала Харрис америкаликларни Доналд Трамп сиёсатига қарши биргаликда курашишга ва бир-биридан юз ўгирмасликка чақирди.
Маълум қилинишича, Харрис бу мурожаатини Leading Women Defined саммитидаги чиқишида билдирган. Бу унинг истеъфога чиққанидан бери берган энг катта сиёсий нутқидир.
“Инқироз шароитида сабоқ – қочиб кетманг”, — дейди Харрис.
У Трамп бошчилигидаги маъмуриятни “замонавий тарихдаги энг йирик сунъий иқтисодий инқирозга сабаб бўлган” деб атади ва аҳолига ўз позицияларини очиқ билдиришга даъват этди.








