Жаҳон

Tesla кенгаши янги раҳбар излаётгани ҳақидаги даъволар асоссиз

Муск: “Tesla раҳбари ўзгаради деган гаплар мутлақо ёлғон”.

Tesla кенгаши янги раҳбар излаётгани ҳақидаги даъволар асоссиз

 

Tesla компанияси раҳбари Элон Муск The Wall Street Journal газетасининг компания янги бош директор қидираётгани ҳақидаги хабарини қатъиян рад этди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида баёнот берди.

 

"WSJ томонидан чоп этилган бу ёлғон мақола ахлоқий мезонларга мутлақо зид. Унда Tesla директорлар кенгашининг бундай даъволарни инкор этгани ҳақида ҳеч қандай изоҳ келтирилмаган", — деб ёзди Муск.

 

Газета ўз хабарида, компания акцияларининг тушиб кетгани ва баъзи инвесторларнинг норозилигини инобатга олган ҳолда, кенгаш янги раҳбар излашни бошлагани ҳақида маълумот берган эди. Унга кўра, Мускнинг АҚШ ҳукумати самарадорлик департаменти (DOGE) куратори сифатидаги фаолияти Tesla билан боғлиқ мажбуриятларидан чалғитаётган бўлиши мумкин.

 

Аммо Муск бу даъволарни асоссиз деб ҳисоблаб, барча тахминларни рад этди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Tesla кенгаши янги раҳбар излаётгани ҳақидаги даъволар асоссиз | Zamon.uz