Жаҳон

Трампнинг бож сиёсати АҚШ YaIM'ининг пасайишига сабаб бўлди

Трамп даврида АҚШ иқтисодиёти 2022 йилдан бери илк бор қисқарди.

Трампнинг бож сиёсати АҚШ YaIM'ининг пасайишига сабаб бўлди

 

АҚШ иқтисодиёти 2025 йилнинг биринчи чорагида 0,3 фоизга қисқарди. Бу ҳақда АҚШ Савдо вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий таҳлил бюроси (BEA) маълум қилди. Пасайишнинг асосий сабаблари сифатида давлат харажатларининг камайиши ва импортнинг ошиши кўрсатилган.

 

Bloomberg нашри ушбу ҳолатни Доналд Трамп маъмуриятининг бож сиёсати билан боғлади. Нашр маълумотига кўра, компаниялар бож ставкалари кучга киришидан олдин кўп миқдорда маҳсулот импорт қилган, бу эса статистик кўрсаткичларга таъсир кўрсатган.

 

Мутахассислар фикрича, бу Трампнинг савдо сиёсатига жавобан юзага келган "занжирли реакция"нинг илк босқичидир. Иқтисодчилар қисқа муддатда иқтисодий тикланишни кутишмоқда, аммо йил давомида юқори божлар ички талабни пасайтириши ва ишлаб чиқарувчилар учун муаммолар туғдириши мумкин.

 

Маълумотларга кўра, божхона чораларига жавобан жорий этилган чекловлар экспортни ҳам секинлаштиради. Бу эса 2025 йилнинг қолган уч чорагида иқтисодий ўсишга салбий таъсир кўрсатиши кутилмоқда.

 

High Frequency Economics бош иқтисодчиси Карл Вайнбергнинг таъкидлашича, "божлар ортгани, солиқ босими кучайгани ва иқтисодий ноаниқликлар йил охирига келиб ялпи ички маҳсулотни манфий ҳудудга олиб кириши мумкин".

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.