Жаҳон

Европа Иттифоқи мудофаа соҳасига сармояни оширмоқда

Украина илк бор Европа мудофаа лойиҳаларида қатнашмоқда.

Европа Иттифоқи мудофаа соҳасига сармояни оширмоқда

 

Европа Иттифоқи 910 миллион евро миқдоридаги янги маблағни мудофаа тадқиқотлари ва инновацион ишланмаларга ажратди. Ушбу маблағлар Европа Мудофаа Жамғармаси доирасида 62 та илғор лойиҳа учун йўналтирилмоқда. Лойиҳа иштирокчилари орасида илк бор Украина ҳам қатнашмоқда.

 

Еврокомиссия берган маълумотга кўра, Украинадаги Small UAS компаниясининг сунъий интеллект орқали бошқариладиган замонавий аэродинамик тизимлар ишлаб чиқишга оид лойиҳаси танлаб олинган. Бу Украина учун муҳим технологик қадам бўлиб, мамлакатнинг Европа мудофаа тизимидаги ролини мустаҳкамлаши кутилмоқда.

 

Бошқа ташаббуслар орасида 78 миллион еврога баҳоланган гипертовушли учувчисиз қурилмаларга қарши махфий лойиҳа, 2030 йилгача ишлаб чиқилиши режалаштирилган янги авлод Европа вертолёти, оммавий қирғин қуролларидан ҳимоя тизимлари, минани йўқ қилишга мўлжалланган ягона, автоматлаштирилган Европа тизими, янги авлод материалларини ишлаб чиқиш ташаббуслари мавжуд.

 

Шу билан, 2021 йилдан буён Европа Иттифоқи мудофаа соҳасидаги тадқиқот ва ишланмаларга ажратган умумий маблағ 4 миллиард евродан ошди.

custom img

Исроиллик кўчманчилар Ғарбий Соҳилдаги икки масжидга ўт қўйди

Ҳодиса икки кун аввал юз берган қонли тўқнашув ортидан содир бўлди.

custom img

Хитойда “Хунся” тайфун сабаб 700 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинди

Гуандун провинциясида кучли шамол ва жала ёғиши сабаб фавқулодда чоралар кучайтирилди.

custom img

Бадахшонда "Толибон" ва Озодлик фронти ўртасида қуролли тўқнашув юз берди

Қуролли тўқнашувлар кучайиши "Толибон" бошқарувидан норозилик, этник вакиллик ва табиий ресурслар билан боғлиқ муаммолар оқибати сифатида баҳоланмоқда.

custom img

Кремль Тўқаевнинг Украинадаги можарони музлатиш таклифини рад этди

Кремль Тўқаевнинг таклифини амалдаги шароитда амалга ошириб бўлмаслигини билдирди. Россия бу борадаги асосий шарт сифатида ўз мақсадларига эришишни кўрсатди.

custom img

Тўқаев Путинни Украинадаги урушни "музлатиш"га чақирди

Қозоғистон президенти Омскдаги музокараларда можарони "Истанбул формуласи 2.0" асосида ҳал этишни таклиф қилиб, тинчликка буюк давлатлар кафолати остида эришиш мумкинлигини билдирди.

custom img

Сурияда иккита автобус тўқнашди, 35 киши ҳалок бўлди

Дайр аз-Зор–Дамашқ автомобиль йўлида содир бўлган ЙТҲда яна 30 киши турли даражадаги тан жароҳати олди.

custom img

Ҳиндистондаги “Сувараклар” ҳаракати таълим вазири истеъфога чиққач, норозилик намойишларини тўхтатди

Ҳаракат ҳукумат барча асосий талабларни қабул қилганини маълум қилди.

custom img

Руминия ҳаво ҳудудига кирган яна бир дрон йўқ қилинди

Украина жанубидаги жанговар ҳаракатлар фонида мамлакат ҳаво ҳудудига кирган дрон ҳарбийлар томонидан йўқ қилинган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"