“Барселонадан менга ҳеч ким қўнғироқ қилгани йўқ”
Ҳусановнинг агенти футболчи ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов атрофидаги миш-мишларга агенти Ғайрат Ҳасбиуллин изоҳ берди. Унга кўра, Ҳусановнинг "Барселона"га ўтиши ҳақидаги гаплар ҳақиқатга тўғри келмайди.
“Барселонадан менга ҳеч ким қўнғироқ қилгани йўқ, бу фақат миш-миш. Клуб президенти ҳам алоқага чиқмаган,” — деди Ҳасбиуллин Спорт-Эхпресс нашрига.
Аввалроқ Испаниянинг Сарпетас Блаугранас нашри "Барселона" Ҳусановни бир мавсумга ижарага олиб, кейинчалик тўлиқ харид қилишни режалаштираётгани ҳақида ёзган эди.
Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли Ҳусанов 2025 йил январида “Манчестер Сити”га ўтган ва 2029 йилгача шартнома имзолаган. У жорий мавсумда 9 та ўйин ўтказиб, 1 та гол уришга улгурган.







