Исроил Дамашқдаги президент қароргоҳи яқинига авиазарбалар берди
Ҳужумлар Сурияда ҳукумат кучлари ва маҳаллий друзлар қуролли гуруҳлари ўртасидаги тўқнашувлар ортидан амалга оширилган.

Хабарларга кўра Исроил Дамашқдаги муваққат президент Аҳмад аш-Шараа қароргоҳи яқинидаги ҳудудга авиазарбалар берган. Ҳужумлар Сурия жанубида ҳукумат хавфсизлик кучлари ва маҳаллий друзлар қуролли гуруҳлари ўртасида кескин тўқнашувлар ортидан амалга оширилган.
Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва Мудофаа вазири Исраэл Катс қўшма баёнотида шундай деди: “Бу — Сурия режимига аниқ сигнал. Агар Дамашқ жанубига қўшин юборилса ёки друзлар жамоасига таҳдид қилинса, биз буни қатъиян қоралаймиз”.
Кейинчалик Исроил Мудофаа армияси зарбалар айнан Дамашқдаги президент қароргоҳи яқинида бўлганини тасдиқлади. Исроил бу ҳаракатни "огоҳлантирувчи чора" деб атади ва агар друз жамоасига нисбатан ҳужумлар давом этса, янада кескин жавоб берилишини билдирди.
Сурия ҳукумати эса бу ҳарбий ҳаракатларни инкор этиб, хавфсизлик кучлари фақат тартибни тиклаш учун юборилганини таъкидлади. Шу билан бирга, Сурия Инсон ҳуқуқлари кузатув маркази тўқнашувларда 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлганини маълум қилган.







