Жаҳон

Матбуот эркинлиги бўйича дунё бўйлаб тарихий паст кўрсаткич қайд этилди

RSF ҳисоботига кўра, Россия энг паст даражага тушиб кетган.

Матбуот эркинлиги бўйича дунё бўйлаб тарихий паст кўрсаткич қайд этилди

 

“Чегара билмас мухбирлар” (RSF ) ташкилотининг 2025 йилги йиллик ҳисоботида айтилишича, дунё бўйича матбуот эркинлиги тарихдаги энг паст даражага тушиб кетган.

 

Ҳисоботда 180 давлатдаги оммавий ахборот воситаларининг ҳолати сиёсий муҳит, ҳуқуқий асос, иқтисодий шароит, ижтимоий-маданий омиллар ва хавфсизлик мезонлари асосида баҳоланган.

 

Натижаларга кўра, 160 мамлакатда ОАВлар барқарор фаолият юрита олмаяпти ёки оғир шароитда ишламоқда. Қарийб учдан бир давлатда иқтисодий босим ва расмий тўсиқлар сабаб бир қанча нашрлар ёпилган. 46 мамлакатда эса матбуот фақат бой элитага хизмат қилмоқда — Россия ҳам бу рўйхатда қайд этилган.

 

Россия 2025 йилда 171-ўринга тушиб, рейтингда энг ёмон натижаларни кўрсатган давлатлардан бирига айланган (24,57 балл). У Мıсıр ва Никарагуа билан бир қаторда турибди.

 

Постсовет ҳудудида энг оғир ҳолат Туркманситонда кузатилмоқда — мамлакат 174-ўринни эгаллаган (19,14 балл). Ундан паст фақат Афғонистон, Эрон, Сурия, Хитой, Шимолий Корея ва Эритрея жойлашган.

 

Марказий Осиёдаги ҳолат ҳам ижобий эмас:

  • Ўзбекистон — 148-ўрин (35,24 балл)
  • Тожикистон — 153-ўрин (32,21 балл)
  • Қирғизистон — 144-ўрин (37,46 балл)
  • Қозоғистон — 141-ўрин (39,34 балл)

 

Беларус (166-ўрин) ва Озарбайжон (167-ўрин) Россиядан бир оз юқорида жойлашган.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Матбуот эркинлиги бўйича дунё бўйлаб тарихий паст кўрсаткич қайд этилди | Zamon.uz