Жаҳон

Путин урушда стратегиясини ўзгартирдими?

Путин босиб олинган ҳудудлар устидан назоратни сақлаб қолишга уринмоқда.

Путин урушда стратегиясини ўзгартирдими?

 

Хабарларга кўра, АҚШ ва Европа разведка хизматлари ўрганаётган янги маълумотлар Россия президенти Владимир Путин урушдаги эътиборини босиб олинган ҳудудларда таъсирини мустаҳкамлашга қаратаётганини кўрсатмоқда.

 

Манбаларнинг айтишича, Путиннинг яна бир қисқа муддатли мақсади – оғир аҳволдаги Россия иқтисодиётини ички рағбатлантириш орқали қўллаб-қувватлаш бўлиши мумкин.

 

Олдинроқ Путин урушда Россия фойда кўришига ишонган бўлса, ҳозирги разведка баҳоларига кўра, у вазиятни бошқача кўра бошлаган.

 

Маълумотларга кўра, айнан шу разведка маълумотлари Доналд Трамп ва унинг жамоасига Путин тинчлик музокараларига тайёр бўлиши мумкинлигини уқтиришга хизмат қилган.

 

Шу билан бирга, АҚШ расмийлари бу даъволарга ҳануз шубҳа билан қарамоқда. Уларнинг фикрича, ҳаттоки Россия вақтинча ўт очишни тўхтатишга рози бўлса ҳам, кейинчалик урушни яна давом эттириш хавфи мавжуд.

 

“Менимча, Путин айни дамда ўзига фойдали деб ҳисоблаган ва эришилиши мумкин бўлган мақсадларга ҳаракат қилмоқда”, — дейди Ғарб разведкасининг юқори лавозимли вакили.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Путин урушда стратегиясини ўзгартирдими? | Zamon.uz