Жаҳон

Элдор Шомуродов «Рома»да ойнинг энг яхши фулболчиси деб топилди

Бу Шомуродовнинг жорий мавсумдаги иккинчи совринидир.

Элдор Шомуродов «Рома»да ойнинг энг яхши фулболчиси деб топилди

 

Ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов «Рома» жамоасида апрель ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу қарор мухлислар ўртасида ўтказилган сўров натижасида қабул қилинди.

 

Шомуродов овоз беришда аргентиналик Матиас Суле ва сербиялик дарвозабон Миле Свиларни ортда қолдирди. Бу унинг жорий мавсумдаги иккинчи шахсий совринидир — у февраль ойида ҳам ойнинг энг яхшиси деб тан олинган эди.

 

29 ёшли футболчи апрель ойида тўртта ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урди ва бир голли узатма берди. У «Ювентус» дарвозасига муҳим гол уриб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган. «Верона»га қарши ўйинда киритган ягона гол «Рома»га ғалаба олиб келди. «Интер» билан баҳсда эса жамоадоши Сулега аниқ пас узатиб, ҳал қилувчи голга ҳисса қўшди.

 

Ҳозирда «Рома» А Церийада 18 ўйиндан бери мағлуб бўлмаяпти ва турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Элдор Шомуродов «Рома»да ойнинг энг яхши фулболчиси деб топилди | Zamon.uz