Россия Украинани эгаллаш учун 230 йилга муҳтож
Россия Украинанинг 176 км квадрат ҳудуди учун 36 минг ҳарбий йўқотган.

Forbes журналининг ҳисоб-китобларига кўра, Россия ҳозирги ҳарбий ҳаракатлар суръатини сақлаб қолса, Украинани тўлиқ эгаллаши учун унга 230 йил керак бўлади. Ушбу хулоса 2025 йил апрель ҳолатига асосланган ҳолда чиқарилган.
Журнал маълумотларига кўра, Россия бу вақтгача Украинанинг атиги 176 квадрат километр ҳудудини эгаллаган. Бу ерлар учун эса 4800 дан ортиқ ҳарбий техника ва 36 000 дан зиёд ҳарбийлар йўқотилган (ўлдирилган ёки яраланган).
Украинанинг умумий майдони 603 000 квадрат километрдан ортиқ. Шунга қарамай, Россия 2022 йилги кенг кўламли босқиндан буён атиги 19 фоизини эгаллаган. Асосий қисмини уруш бошидаги дастлабки ҳафталарда босиб олган, сўнгги бир йил ичида эса бу ҳудуд фақат 0,5 фоизга кенгайган.







