Жаҳон

Саудия АҚШга Қизил денгизда ҳарбий база қуришни таклиф қилди

Эрон таҳдидлари фонида Қизил денгизда ҳарбий фаоллик ортмоқда.

Саудия АҚШга Қизил денгизда ҳарбий база қуришни таклиф қилди

 

Саудия Арабистони Америка Қўшма Штатларига Қизил денгиздаги стратегик ҳудуд — Тиран ва Санафир оролларида ҳарбий база ташкил этишни таклиф қилди.

 

Мазкур ороллар илгари Мисрга тегишли бўлган, бироқ 2016 йилда икки давлат ўртасидаги чегара келишувига биноан Саудия Арабистонига ўтган эди. Тиран ва Санафир ороллари Иорданиянинг Ақаба ва Исроилнинг Эйлат портларига кираверишда жойлашган бўлиб, Қизил денгиздаги энг муҳим денгиз йўлларидан бири ҳисобланади.

 

2022 йилда АҚШ ушбу ороллардан ўз ҳарбий кучларини олиб чиқишга келишган эди, аммо ҳозирда Саудия томони бу ҳудудда АҚШ билан ҳамкорликда янги база ташкил этиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

 

Лойиҳанинг асосий мақсадлари:

  • Сувайш каналининг хавфсизлигини таъминлаш
  • Эрон ёки бошқа манбалардан қурол-яроғ ва ҳарбий техника олиб ўтилишининг олдини олиш, айниқса бу юклар Ғазо ёки Ливанга мўлжалланган бўлса.
Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Саудия АҚШга Қизил денгизда ҳарбий база қуришни таклиф қилди | Zamon.uz