Украина денгиз дрони Россия қирувчисини уриб туширди
Бу жанговар самолётни денгиз дрони билан йўқ қилиш бўйича дунёдаги илк ҳолат ҳисобланади.

Украина Қуролли Кучлари 2 май куни Россиянинг бир нечта ҳудудларига амалга оширилган кенг кўламли дрон ҳужуми вақтида Қора денгизда Su-30 русумли қирувчи самолётни уриб туширганини маълум қилди.
Ушбу воқеа Новороссийск шаҳри яқинида, денгиз акваториясида содир бўлган. Украина томонининг таъкидлашича, жанговар самолёт махсус денгиз дрони томонидан йўқ қилинган.
Бу ҳолат – жанговар самолётни айнан денгиз дрони ёрдамида йўқ қилиш бўйича дунёдаги илк муваффақиятли уриниш сифатида қайд этилмоқда.







