Жаҳон

Хитой Ернинг айланишини секинлаштириб, кунларни узайтирди

Хитойнинг улкан лойиҳаси сайёранинг ритмини ўзгартирди.

Хитой Ернинг айланишини секинлаштириб, кунларни узайтирди

 

Хитойда қурилган улкан Уч Дара тўғони сайёрамиз кунларини чўзишга ҳисса қўшди. НАСА олимларининг таъкидлашича, бу иншоот Ернинг айланишини бироз секинлаштирган ва натижада кунлар 0,06 микросекундга узайган.

 

Тўғон Янтсзи дарёсида жойлашган бўлиб, у 175 метр баландликда 40 куб километр сувни ушлаб туради. Шунча йирик сув массасининг ҳаракати Ернинг ички мувозанатини — масса тақсимоти ва айланиш моментини ўзгартирган.

 

НАСА геофизиги доктор Бенжамин Фонг Чао буни шундай изоҳлади: “Бу худди фигурали учувчининг қўлларини очганида айланиши секинлашишига ўхшайди”.

 

Шунингдек, олимлар Ернинг айланиши табиий равишда ҳам секинлашаётганини айтишмоқда. Ой таъсири туфайли бу жараён давом этмоқда: 1,4 миллиард йил аввал бир кун атиги 18 соат бўлган, ҳозир эса кунлар ҳар асрда тахминан 1,8 миллисекундга чўзилмоқда.

 

НАСА маълумотларига кўра, кунларнинг узайиши тарихда муҳим экологик ўзгаришларга ҳам сабаб бўлган. Узоқроқ кунлар Ер атмосферасининг кислород билан тўлишига ёрдам берган, бу эса фотосинтез ва ҳаёт учун қулай муҳит яратган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.