АҚШ ноқонуний миграцияга қарши ҳарбий чораларни кучайтирди
АҚШ Мексика билан чегара бўйича “ҳарбий зона” эълон қилди.

Қўшма Штатлар ҳукумати Мексика билан бўлган жанубий чегарасида хавфсизликни янада мустаҳкамлаш мақсадида 101 километр узунликдаги ҳудудни “ҳарбий зона” деб эълон қилди. Бу ҳудудда жойлаштирилган тахминан 11,900 нафар ҳарбий хизматчи эндиликда ноқонуний мигрантлар ва чегарани бузган шахсларни қўлга олиб, уларни чегара хизматига топшириш ваколатига эга бўлади.
Маълум қилинишича, март ойида АҚШ-Мексика чегарасида ноқонуний йўллар билан ўтишга уринган мигрантлар сони рекорд даражада камайган. Бу ҳарбий чоралар АҚШ ҳукумати томонидан чегара хавфсизлигини ошириш, қонуний миграция тартибларини сақлаш ва инсон контрабандасининг олдини олишга қаратилган кенгроқ стратегиянинг бир қисмидир.
Маълумот ўрнида АҚШ-Мексика чегараси бўйлаб ўтувчи ноқонуний миграция муаммоси сўнгги йилларда сиёсий баҳсларнинг марказида турибди. Мазкур ҳарбий чоралар бу жараённи назорат қилишга қаратилган бўлсада, у инсон ҳуқуқлари фаоллари томонидан танқид қилинмоқда.







