Жаҳон

Украина можароси тез орада тугаши мумкин

Трамп Украина урушини тўхтатиш учун катта имкониятлар борлигини таъкидлади.

Украина можароси тез орада тугаши мумкин

 

АҚШ президенти Доналд Трамп Украина урушини тугатиш бўйича музокаралар тез орада натижа беришига умид қилмоқда. Унга кўра, бу борада "жуда яхши имкониятлар" мавжуд.

 

Трампнинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда АҚШ "жанг қилаётган томонлардан бирига нисбатан яқинроқ, бошқасига эса унчалик эмас", бироқ у қайси томонни назарда тутганини аниқ айтмаган.

 

Шунингдек, у АҚШ урушни тугатиш бўйича музокаралардан чиқиб кетишини ҳам инкор этмади. "Баъзида мен уларга ъаҳмоқона ҳаракатларингни давом эттираверʼ дейман. Музокарадан чиқишга яқинлашган пайтларим ҳам бўлади, бироқ кейин ижобий ўзгаришлар юз беради", деди Трамп.

 

Унинг фикрича, музокараларнинг энг катта тўсиқларидан бири бу — Путин ва Зеленский ўртасидаги "кучли нафрат".

 

Трамп, шунингдек, яна бир бор АҚШ ва Украина ўртасида табиий ресурслардан фойдаланиш бўйича имзоланадиган келишув ёрдамида Вашингтон томонидан Киевга кўрсатилган молиявий ёрдамнигина эмас, балки умумий харажатларни қоплаш имконияти юзага келишини таъкидлади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Украина можароси тез орада тугаши мумкин | Zamon.uz