БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилиши чақирилди
Йиғилишда Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги сўнгги вазият муҳокама қилинади.

Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги тобора кучайиб бораётган зиддият муносабати билан 5 май куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Хавфсизлик Кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Покистоннинг БМТдаги доимий вакиллиги маълум қилди.
Расмий баёнотга кўра, йиғилишда икки мамлакат ўртасидаги сўнгги вазият, хавфсизликка таҳдидлар ҳамда тинчликни сақлаш чоралари муҳокама қилинади. Покистон томони халқаро ҳамжамиятни вазиятга эътибор қаратишга чақирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги ҳафталарда Покистон ва Ҳиндистон чегарасида вазият кескинлашиб, икки томон ўртасида кескин баёнотлар ва ҳарбий фаоллик ошгани кузатилмоқда.







