Доғистонда қуролли ҳужум содир бўлди
Унда 3 нафар полициячи ҳалок бўлган.

Доғистоннинг Махачқалъа шаҳрида содир бўлган қуролли ҳужум бутун жамиятни ларзага солди. Йўл-патруль хизмати экипажига уюштирилган ҳужум оқибатида уч нафар полициячи ҳалок бўлди. База манбасига кўра, отишма вақтида 12 ёшли қиз ҳам яраланган.
Ҳужум Тагиров кўчасида бўлиб ўтди. Икки қуролланган шахс полиция машинасига қарата ўқ узган ва хизмат машинасини олиб қочган. Ҳужумчилардан бири жавоб ўқи остида ҳалок бўлган, иккинчиси эса қочиб кетган. Ҳозирда, ҳудудда «Тўхтатиш» режими эълон қилинди ва қидирув ишлари давом этмоқда.







