Жаҳон

Москвада мобил алоқа ва интернет чекловлари жорий этилди

Байрам хавфсизлиги учун вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин.

Москвада мобил алоқа ва интернет чекловлари жорий этилди

 

5 май тонгидан бошлаб Москва шаҳри ва унга туташ ҳудудларда мобил алоқа ва интернет хизматларида узилишлар кузатилди.MTS, Beeline, MegaFon ва Т2 операторлари фойдаланувчилари алоқа билан боғлиқ муаммолардан шикоят қилмоқда.

 

Beeline компанияси бу узилишлар ўзларига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра юз бераётганини билдирган ҳолда, мижозларга Wi-Fi тармоғидан фойдаланишни тавсия қилди.

 

Шаҳар аҳолиси фавқулодда ҳолатлар бўйича ягона огоҳлантириш тизимидан махсус хабар олганликларини маълум қилишди. Унда 9 майдаги Ғалаба байрами тадбирлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида интернетга киришда вақтинчалик чекловлар бўлиши мумкинлиги айтилган.

 

Ҳозирда Москвада Ғалаба парадига тайёргарлик машғулотлари олиб борилмоқда. Узилишлар 9 майгача давом этиши кутилмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Москвада мобил алоқа ва интернет чекловлари жорий этилди | Zamon.uz