Трамп қамоқхона очмоқчи
Қўрқинчли тарихий Алкатраз қамоқхонаси фаолиятини тиклайди.

АҚШ президенти Доналд Трамп ўзининг “Truth Social” платформасидаги баёноти орқали дунёнинг энг машҳур ва қўрқинчли қамоқхоналаридан бири бўлган Алкатразни қайта очиш ҳақида буйруқ берганини маълум қилди.
"Мен Американинг энг шафқатсиз ва зўравон жиноятчиларини жойлаштириш учун Алкатраз қамоқхонасини қайта очиш, кенгайтириш ва тиклашни буюраман", — дейди Трамп ўз чиқишида. Унга кўра, ушбу ташаббус тартиб, қонун ва адолат рамзига айланиши лозим.
Маълумот ўрнида: Алкатраз — Калифорния штатининг Сан-Франсиско кўрфазидаги оролда жойлашган бўлиб, у 1963 йилда расман ёпилган. Бир вақтлар бу ерда энг хавфли жиноятчилар сақланган. Қамоқхона ўзининг қатъий тартиблари ва қочиб қутулиб бўлмас шароитлари билан машҳур эди.







