Жаҳон

Трамп Хитойга нисбатан бож тўловларини камайтиришини билдирди

Трамп: “Хитой билан бизнес қилиш учун божларни тушириш керак”.

Трамп Хитойга нисбатан бож тўловларини камайтиришини билдирди

 

АҚШ президенти Доналд Трамп яқин келажакда Хитойга қўйилган импорт тарифларини камайтириши мумкинлигини айтди. Унинг таъкидлашича, агар божлар пасайтирилмаса, АҚШ ва Хитой ўртасида самарали бизнес юритиш имкони бўлмайди.

 

Бу ҳақда Трамп НБС Невс телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

 

“Бир нуқтада мен тарифларни тушираман. Чунки акс ҳолда биз улар билан бизнес қила олмаймиз,” — деди Трамп. У бундай қарор қачон қабул қилиниши мумкинлиги ҳақида аниқ вақтни билдирмаган.

 

Трампнинг сўзларига кўра, Хитой АҚШ билан савдо алоқаларини давом эттиришга жуда қизиқмоқда, чунки Хитой иқтисодиёти ҳозирда "жуда ёмон аҳволда".

 

Маълумот ўрнида, 2 апрель куни Трамп дунёнинг 185 давлатидан импорт қилинадиган маҳсулотларга 10 фоизлик универсал бож жорий этилишини эълон қилган эди. Бу тўловлар 5 апрелдан кучга кирган, индивидуал тарифлар эса 9 апрелдан бошлаб амал қила бошлаган.

 

Кейинчалик Трамп айрим мамлакатлар билан олиб борилаётган савдо музокаралари сабабли индивидуал божларни 90 кунга тўхтатиб туришга қарор қилган, аммо 10 фоизлик универсал бож кучда қолмоқда.

 

Шунингдек, Трамп маъмурияти Хитой маҳсулотларига бож ставкаларини 125 фоизгача оширган. Натижада, АҚШнинг Хитойдан импорт қилинадиган маҳсулотларга қўлланаётган умумий бож ставкаси ҳозирда 145 фоизни ташкил қилади. Бунга жавобан Хитой ҳам 12 апрелдан бошлаб АҚШ маҳсулотларига нисбатан божларни 125 фоизга оширган эди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Трамп Хитойга нисбатан бож тўловларини камайтиришини билдирди | Zamon.uz