Apple iPhone 19 Air моделини чиқаришга тайёргарлик кўрмоқда
iPhone 19 Air ва букиладиган iPhone биргаликда тақдим этилиши мумкин.

Apple 2027 йилнинг иккинчи ярмида ўзининг янги iPhone 19 Air смартфонини тақдим этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда таниқли аналитик Минг-Чи хабар берди.
Ҳисоботга кўра, iPhone 19 Air ҳозирда миш-мишларга сабаб бўлган iPhone 18 Air (ёки iPhone 18 Slim) моделидан каттароқ экран билан жиҳозланади. Аниқ экран ўлчами ҳозирча маълум қилинмаган бўлсада, Куо янги модель аввалгисидан каттароқ бўлишини таъкидлаган.
Компаниянинг ушбу янгилиги Apple маҳсулотлари қаторини кенгайтириш ва бозордаги рақобатга мослашиш стратегиясининг бир қисми сифатида кўрилмоқда. Куонинг фикрича, айниқса Хитойдаги кучли рақобат Appleни ҳар олти ойда янги қурилмаларни тақдим этиш режимини жорий этишга ундаган.
Шунингдек, таҳлилчининг прогнозларига кўра, Apple 2026 йил охирида илк букиладиган iPhoneини, 2027 йил охирида эса унинг иккинчи авлодини тақдим этади. Бу сана иПҳоне 19 Аирънинг чиқарилиши билан деярли бир вақтга тўғри келади.







