АҚШ–Эрон музокаралари давом этмоқда
АҚШ: Эрон билан ядровий музокараларда ижобий силжиш бор.

АҚШ ва Эрон ўртасидаги ядровий дастур бўйича музокараларнинг тўртинчи босқичи 10–11 май кунлари ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ президентининг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стивен Уиткофф маълум қилди.
Уиткофф сўзларига кўра, музокаралар Доналд Трампнинг Яқин Шарққа режалаштирилган ташрифи туфайли кечиктирилиши мумкин, бироқ бошқа ҳолатларда улар белгиланган вақтда ўтказилади.
“Музокаралар муҳим босқичга кирди. Биз муайян ютуқларга эришяпмиз. Президент Трамп масалани дипломатик йўл билан ҳал қилиш тарафдори ва биз шу йўлда ҳаракат қилмоқдамиз”, — деди Уиткофф журналистларга берган изоҳида.






