Жаҳон

АҚШ муҳожирларга пул таклиф қилмоқда

АҚШдан ўз ихтиёри билан кетган ноқонуний муҳожирларга пул тўланади.

АҚШ муҳожирларга пул таклиф қилмоқда

 

АҚШ ҳукумати ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этишга қарор қилган ноқонуний муҳожирларга молиявий рағбат сифатида 1000 АҚШ доллари миқдорида тўлов тақдим этади. Бу ҳақда АҚШ Ички хавфсизлик департаменти расмий баёнот берди.

 

Ташаббус доирасида мигрантлар бир неча босқичдан ўтиши керак: аввало махсус “СБП Ҳоме” дастурида рўйхатдан ўтиш, кейин АҚШ ҳудудини тарк этиш ва сўнг мамлакатдан ташқарида эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш лозим. Жараён тўлиқ якунлангач, уларга 1000 доллар миқдорида тўлов берилади.

 

Мазкур янги ёндашув ноқонуний муҳожирларни мамлакатдан чиқишга ундаш орқали депортация билан боғлиқ харажатларни сезиларли даражада камайтиришга қаратилган. Ҳозирда бир нафар муҳожирни ушлаш, ҳибсга олиш ва мажбуран депортация қилиш АҚШ бюджетига ўртача 17 121 доллар тушмоқда. Расмийлар ушбу лойиҳа бу харажатларни 70 фоизгача қисқартиришига умид қилмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШ муҳожирларга пул таклиф қилмоқда | Zamon.uz