Жаҳон

Чехияда Иккинчи жаҳон уруши даврига тегишли хазина топилди

Коллекция тахминан 6,8 кг оғирликка эга.

Чехияда Иккинчи жаҳон уруши даврига тегишли хазина топилди

Чехияда, Звичина тепалиги яқинидаги ўрмонда Иккинчи жаҳон уруши даврига оид хазина топилди. Бу хазина 2025 йил февраль ойида икки сайёҳ томонидан топилиб, ҳозирда Шарқий Богемия музейида сақланмоқда. Топилмалар орасида олтин тангалар, билагузуклар, калитли занжирлар ва тамаки халтачалари бор.

 

Музей ходимларининг айтишича, жами 598 та танга, асосан 1800–1900 йилларга мансуб бўлиб, улар Франция, Австрия-Венгрия, Бельгия ва Усмонли империясида зарб қилинган. Буюмлар эҳтимол уруш пайтида атайин яшириб қўйилган бўлиб, бу коллекция тахминан 15 фунт (6,8 кг) оғирликка эга.

 

Маълумот учун, 1938 йилда Германиянинг Судетни аннекция қилиши ортидан кўплаб яҳудийлар ва немислар Чехословакиядан қочишга мажбур бўлган. Ҳозир экспертлар топилманинг асл эгаси ва тарихий контекстини аниқлаш устида изланишлар олиб бормоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Чехияда Иккинчи жаҳон уруши даврига тегишли хазина топилди | Zamon.uz