Жаҳон

Испанияда қуёш нурлари ҳаёти учун хавфли бўлган бола аниқланди

Ноёб касаллик туфайли бола фақат қуёш ботгандан кейингина ташқарига чиқиши мумкин.

Испанияда қуёш нурлари ҳаёти учун хавфли бўлган бола аниқланди

 

Испаниянинг Каталония минтақасида истиқомат қилувчи 12 ёшли бола ноёб ва оғир генетик касаллик – ксеродерма пигментози ташхиси билан яшамоқда. Бу касаллик боланинг терисини қуёш нурларига ниҳоятда сезгир қилиб қўйган. Шифокорлар боланинг соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида унга фақат қуёш ботгандан кейин ташқарига чиқишга рухсат берган.

 

Мазкур касаллик ультрабинафша нурларга чидамсизлик билан кечади ва тери саратони ривожланиш хавфини кескин оширади. Афсуски, ҳозирда бу касалликнинг давоси мавжуд эмас. Шу сабабли, бола кун давомида тўлиқ ёпиқ ҳолда – узун енгли кийимлар, қўлқоп, кенг шапка, махсус қуёшдан ҳимоя креми, кўзойнак ва ҳатто ультрабинафша нурланишни ўлчайдиган махсус асбоб билан ҳаракатланишга мажбур.

 

Фақат мактабга бориш унинг кундузги ташқарига чиқишига истисно сифатида рухсат этилган, аммо бу ҳам фақат тўлиқ ҳимоя чоралари кўрилган тақдирдагина. Боланинг онаси журналистларга берган интервьюсида фарзандининг ижтимоий ҳаёти чекланганини, дўстлар билан учрашув ва оддий болалик қувончларидан маҳрум бўлганини таъкидлаган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Испанияда қуёш нурлари ҳаёти учун хавфли бўлган бола аниқланди | Zamon.uz