Жаҳон

Исроил Яманга ҳаво ҳужуми уюштирди

Исроил ҳарбийлари ҳусийларни Эрон қуролларини ташишда айбламоқда.

Исроил Яманга ҳаво ҳужуми уюштирди

5 май куни кечқурун Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ямандаги ҳусийларга қарши йирик ҳаво ҳужуми амалга оширди. Тахминан 20 та қирувчи самолёт Ходейда порт шаҳри ва Бажил шаҳри яқинидаги цемент заводини нишонга олди.

 

Ҳужум ҳусийлар томонидан Тел-Авивдаги Бен Гурион аэропорти яқинига қилинган ракета ҳужумига жавобан уюштирилган. Ўшанда бир нечта одам жароҳат олганди.

 

Исроил ҳарбийлари ҳусийларни Эрон қуролларини ташишда ва цемент заводидан ҳарбий иншоотлар қуришда айбламоқда. Уларнинг айтишича, бу ҳужум ҳусийларнинг иқтисодиёти ва ҳарбий салоҳиятига жиддий зарба бўлди.

 

Бу Исроилнинг Ямандаги ҳусийларга қарши уруши бошланганидан бери олтинчи, 2025 йилда эса биринчи ҳаво ҳужуми бўлди. Маълумотларга кўра, зарбалар АҚШ билан мувофиқлаштирилган, лекин қўшма операция бўлмаган.

 

Шунингдек, Яман ОАВлари АҚШ ҳам пойтахт Сана шаҳрига ҳаво ҳужуми уюштиргани ва бу ҳужумда 16 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Исроил Яманга ҳаво ҳужуми уюштирди | Zamon.uz