Жаҳон

Европа Россия газидан воз кечмоқчи

Европа иттифоқи Россия билан газ бўйича барча келишувларга якун ясашни режалаштирмоқда.

Европа Россия газидан воз кечмоқчи

 

Европа Иттифоқи 2027 йил охирига қадар Россиядан газ импортини бутунлай тўхтатишни режалаштирмоқда.

 

Маълумотларга кўра, 6 май куни Еврокомиссия аъзоларига Россия билан янги газ шартномаларини тузишни тақиқлаш ҳамда мавжуд келишувларга ҳам босқичма-босқич чек қўйишни таклиф қилади. Ҳозирда бу шартномалар Иттифоқга импорт қилинаётган газнинг тахминан учдан бир қисмини ташкил этади.

 

Режа амалга ошса, бу Россиядан газ харид қилишга якун ясайди ва Евроиттифоқнинг ушбу давлатга энергетик қарамлигини бутунлай тугатади. Маълум қилинишича, бу ҳаракатлар АҚШ, Қатар, Канада ва Африка давлатларидан суюлтирилган газ оқимининг кўпайиши ҳисобига бозор барқарорлигини сақлаб қолишга қаратилган.

 

Агентлик маълумотига кўра, 2024 йилда Европа Иттифоқи Россиядан 23 миллиард евро миқдоридаги энергия ресурсларини харид қилган. Бу кўрсаткич айни даврда Украинага кўрсатилган ҳарбий ёрдам миқдоридан ҳам ортиқ.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Европа Россия газидан воз кечмоқчи | Zamon.uz